ҚР Президенти амалий ташриф билан Алматига борди
09:40, 18 Август 2023
ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Алматига борди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Давлат раҳбари шаҳарнинг гидротехника инфратузилмаси билан танишиши, қатор ижтимоий соҳа объектларини бориб кўриши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Президент Алмати шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади. Йиғилишда Ҳукумат аъзолари иштирок этади.