ҚР Президенти Алмати ҳокими олдига бир қатор вазифаларни қўйди
15:22, 26 Май 2025
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳарининг яқинда тайинланган ҳокими Дархан Сатибалдини қабул қилди.
Учрашув чоғида Президентга Алматида амалга ошириладиган устувор йўналишлар, жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шаҳар муҳитини такомиллаштириш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш бўйича режалар ҳақида маълумот берилди.
Давлат раҳбари мегаполис ривожи йўлида бир қатор муҳим вазифаларни белгилаб берди. Улар қаторида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодиёт тузилмасини диверсификация қилиш, шаҳар инфратузилмасини комплекс янгилаш, йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари бор.