“Давлатимиз раҳбарига вилоятда биринчи марта озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бундай иншоот барпо этилаётгани ҳақида маълумот берилди. Бу марказ ҳудудни озиқ-овқат билан таъминлаш, истеъмолчилар ўртасидаги воситачиларни қисқартириш, маҳсулот нархини пасайтириш мақсадида ташкил этилган. 80 минг квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуада 40 минг тонна маҳсулот сақлаш мумкин”, – дейилади хабарда.
Лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллиард тенге сармоя киритилди. Йил охиригача марказнинг иккинчи босқичини ишга тушириш режалаштирилган.
Айни пайтда маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланаётган йирик маҳаллий тадбиркорлар билан шартномалар тузиш ишлари қизғин давом этмоқда.