Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Adani Group мультимиллий конгломератининг минтақада транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича режаларини олқишлади. Президент Қозоғистонда транспорт йўналишларини диверсификация қилиш устида иш олиб борилаётгани ва Транскаспий халқаро транспорт йўналиши фаол ривожланаётганини таъкидлади.
Гаутам Адани Қасим-Жомарт Тоқаевга компаниянинг Қозоғистон томони билан энергетика, нефт-кимё ва қайта тикланувчи энергия манбалари каби иқтисодиётнинг бошқа муҳим тармоқларида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани ҳақида маълум қилди.
Фото: akorda.kz