Палата Спикери Ерлан Қошанов пойтахтликлар билан биргаликда конституциявий ислоҳотлар бўйича республика референдумида ўз танловини амалга оширди.
№110 сонли референдум участкаси комиссияси раиси Замир Сериковнинг маълум қилишича, сайловда қатнашиш учун 2818 нафар фуқаро рўйхатга олинган.
«Эрталаб соат 7:00да сайлов участкамизга ўнга яқин киши келиб, овоз беришни бошлади. Ҳозирда соатига 50-100 киши келяпти. Дастлабки уч нафар сайловчига совға улашдик. Маҳаллий ва халқаро кузатувчилар ҳам эрталаб соат 7.00 дан ўз ишини бошладилар», - деди З.Сериков.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай