«Мамлакатда турли ҳолатлар туфайли жанжаллашаётганлар сони кўпаймаса, камаяётгани йўқ. Фирибгарлик ва молиявий пирамидалар қурбонлари сони ортиб бормоқда. Шу билан бирга, Олий суд фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида YouTubeда SOT LIVE номли янги лойиҳасини ишга туширди», — деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Янги лойиҳанинг дастлабки икки сони Туркистонда суратга олинган. Молиявий пирамидани яратган фирибгарларнинг ҳийла-найранглари, бундай ҳолатларнинг ўзига хос жиҳатлари ва уларни олдини олиш йўллари ҳақида вилоят суди жиноят ишлари бўйича коллегия раиси Айдос Султанов сўзлаб беради.