Президент – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаевга Мудофаа вазирлигининг ўтган йилги фаолияти юзасидан ҳисобот берилди.
Давлат раҳбарига армиянинг жанговар тайёргарлиги ҳолати, қўшинларни тайёрлашнинг янги усуллари ҳақида маълумот берилди.
Руслан Жақсилиқов давлат мудофаа буюртмасини бажариш, ижтимоий-мафкуравий ишлар, ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш масалалари ҳақида гапирди.
Йиғилиш якунида Олий Бош қўмондон Қасим-Жомарт Тоқаев вазирга армиянинг жанговар салоҳиятини ошириш, бошқарув жараёнларини янада рақамлаштириш, Махсус оператив қўшинларни ривожлантириш, ижтимоий-мафкуравий қувватни мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар берди.