Шу муносабат билан ҚР Миллий олимпия қўмитаси Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун мамлакатнинг маданий хусусиятларини ёритувчи нишонларни тайёрлади. Тайёрланган ҳар бир маҳсулот қозоқ миллий безаклари билан безатилган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда тўрт йиллик мусобақага йўлланмани қўлга киритган қозоғистонлик спортчилар сўнгги машғулотларни ўтказишмоқда.
Қозоғистон терма жамоаси спортнинг 25 та тури бўйича Олимпия ўйинларига 80 та йўлланмани қўлга киритди.
Хусусан, бокс, дзюдо, гимнастика, енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, отиш, қиличбозлик, юнон-рум кураши, эркин кураш, камондан отиш, стенддан ўқ отиш, теннис, велошоссе, сузиш, замонавий бешкураш, таэквондо, гимнастика, бадминтон, академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, триатлон, стол тенниси, қояга кўтарилиш ва брейкинг бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этади.
Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўйинларда 205 давлатдан 10 500 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Унда 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси ўйналади.