Расмий маросимда Эрон Ислом Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Самадзадеҳ Сабер Мажид, ҳарбий-дипломатик корпус дуайени полковник Сон Дэгук, Миллий мудофаа университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Ташриф чоғида делегация олий ўқув муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ўзаро ишларни нашр этиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.