«Бу йил «Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастурини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Биринчидан, берилган давлат кафолатлари миқдори оширилди. Кафолат муддати 2 баравар қисқартирилди ва агросаноат мажмуаси лойиҳалари учун кафолат берилди. Иккинчидан, дастур давомийлиги 2021 йил охиригача узайтирилди, кредит беришнинг умумий миқдори 1 триллион тенгега кўпайтирилди. Кредит беришни кўпайтириш мақсадида ҳар бир иккинчи даражали банк учун лимит оширилди», - деди вазир.
Унга кўра, учинчидан, кредитлашни кўпайтириш мақсадида иқтисодий фаолият кенгайтирилди. «Шунингдек, Қозоғистон тараққиёт банки орқали қайта ишлаш саноатини молиялаштириш кўпайтирилди», - деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай