«Кеча Президент валюта бозорида барқарорликни таъминламай туриб, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаб бўлмаслигини таъкидлади.
Бугун Қозогғистон фонд биржасининг валюта платформасида савдолар ва халқаро тўловлар ва ўтказмалар қайта тикланмоқда», - деди Миллий банк раҳбари.
«Тенгега спекулятив босимнинг олдини олиш мақсадида Миллий банк заруратга қараб валюта интервенцияларини ўтказиш орқали валюта бозоридаги мувозанатни таъминлайди.
Юқоридаги комплекс чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ички ва ташқи бозор иштирокчилари томонидан миллий валютага бўлган ишончни тиклашни таъминлаши керак», — деди Ерболат Досаев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай