Унда келтирилган маълумотларга кщра, Меморандум Қозоғистон-Хитой Молиявий ҳамкорлик бўйича қуйи қўмитасининг ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш бўйича қарорларини амалга ошириш доирасида Қозоғистонда ўзаро ҳисоб-китобларни ривожлантиришга қаратилган.
Меморандум марказий банкларнинг миллий валюталарда клиринг ва трансчегаравий ҳисоб-китобларни ривожлантириш бўйича маълумотлар алмашинуви бўйича келишувларини тасдиқлайди.
«Меморандумнинг имзоланиши Қозоғистон ва Хитой ўртасида молиявий соҳада Қозоғистон-Хитой ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлидаги янги қадам бўлиб, трансчегаравий ҳисоб-китобларда миллий валюталардан кенгроқ фойдаланишга, шунингдек, ўзаро савдо ва инвестиция фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади»
, - дейилади хабарда.