ҚР Марказий сайлов комиссияси сайловчиларга мурожаат қилди

Фото:
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан сайловчиларга мурожаат йўллади. Мурожаат матнини МСК раиси Нурлан Абдиров маълум қилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«Сайловда иштирок этиш конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш кафолати бу сизнинг сайловчилар рўйхатига киритилганингиздир. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (ҳокимлар) рўйхатларни аниқ сайлов участкаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш асосида тузадилар. Доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар ўзлари турган жойдаги ҳокимликларга қилган мурожаатлари асосида рўйхатга киритилади. Овоз бериш куни рўйхатдан ўтган жойи бўйича сайлов участкасига кела олмайдиган ҳар бир фуқаро овоз бериш кунига камида бир ой қолганда ёки 2022 йил 20 октябргача тегишли ҳокимликка ариза билан мурожаат қилиш ва ўзи турган жойдаги сайлов участкасида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга. Мурожаат келиб тушганда ҳокимлик томонидан фуқаро рўйхатга олинган жойи бўйича сайловчилар рўйхатидан чиқариш ва сайлов участкаси рўйхатига киритилишини ташкил этади», — дейилади Нурлан Абдиров томонидан эълон қилинган мурожаат матнида.

Бундан ташқари, ҳужжат ушбу ҳуқуқни ўз ичига олади:

- сменада ишлайдиган фуқаролар;

- ўрта махсус ва олий ўқув муассасаларида таҳсил олаётган, ётоқхонадан ташқарида яшовчи бошқа шаҳарлардан келган талабалар;

- овоз бериш куни рўйхатдан ўтган жойида бўлмаслигини билган фуқаролар фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Фуқаро фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин. Сайловчилар рўйхатига киритилганлигингизни рўйхатга олинган жой бўйича веб-сайт ёки тегишли ҳокимликнинг CАLL-маркази орқали текширишингиз мумкин. 2022 йил 4 ноябрдан бошлаб сайлов участкасида ўз маълумотларингизни сайловчилар рўйхатидан текшириш имкониятига эга бўласиз.

«Ҳурматли сайловчилар! Сизни ҳуқуқий саводхонликни намойиш этишга ва овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишга таклиф қиламиз! Ўзингизни сайловчилар рўйхатига киритиш учун ўз вақтида зарур қонуний чоралар кўринг!», - дея таъкидлади МСК раиси

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар