Қайд этилишича, IPO жорий йилда 2021-2025 йилларга мўлжалланган Хусусийлаштиришнинг комплекс режасини амалга ошириш доирасида ўтказилиши керак.
Бугунги кунда “Самрук-Қазна” АЖ ва Air Astana компанияси халқаро маслаҳатчилар билан ҳамкорликда кенг қамровли тайёргарлик ишларини олиб борди.
Йиғилишда муҳокама қилинган асосий масала жорий йилнинг 29 январидан 8 февралига қадар бўлиши режалаштирилган компаниянинг битта оддий акцияси ва битта глобал депозитар тилхатига ариза бериш жараёнини бошлаш учун нарх оралиғини аниқлашдан иборат.
Таъриф: IPO (Initial Public Offering) – инвестицияларни жалб қилиш мақсадида компания акцияларини фонд биржасига дастлабки жойлаштириш. IPO пайтида компания ўз акцияларини оммавий равишда чиқаради, уни институционал инвесторлар ҳам, индивидуал инвесторлар ҳам сотиб олишлари мумкин.