Қозоғистон Республикаси Ватан ҳимоячилари куни арафасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шарқий Қозоғистон вилояти ФВД бошлиғи ўринбосари Исхар Савазов бошчилигидаги қутқарувчилар ватанпарварлик мақсадда Риддер шаҳри яқинидаги денгиз сатҳидан 2630 метр баландликда жойлашган тоғ чўққисига чиқишди.
“Ушбу тоққа чиқиш алпинизм машғулотларининг асосий қисми ва қийин шароитларда навигация қилиш маҳоратни ошириш усулидир. Ёш қутқарувчилар жабрланганларни баландликда ташиш усулларини ўрганади, замонавий техника воситаларидан фойдаланади”, – дейди Фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи ўринбосари Исхар Савазов.