«Терма жамоамиз 3 та олтин, 7 та кумуш ва 18 та бронза медалини қўлга киритди. Бу спортчи ва мураббийларнинг матонати, машаққатли меҳнати самарасидир. Қозоғистон спорт соҳасида катта салоҳиятга эга эканлигини яна бир бор исботладингиз. Мусобақада кўк байроғимизни баланд кўтарган ғолибларга самимий миннатдорчилигимни билдираман. Келгуси мусобақаларда ҳам халқимиз шаънини улуғлашингизга умид қиламан», — дейилади телеграммада.
Давлат котиби барча спортчиларга фаровонлик ва муваффақиятлар тилади.