Учрашувда томонлар Қозоғистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва стратегик шерикликни, жумладан, парламентлараро даражада ривожлантириш истиқболларини ижобий баҳоладилар.
Ерлан Қарин Франция сенаторларига 5 июн куни референдумга қўйиладиган конституциявий ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида гапириб берди.
Франция делегацияси раҳбари Э.Морэ Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий модернизация дастурларини таъкидлади.
Учрашувда халқаро ва минтақавий даражадаги қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.