«Москвада бўлиб ўтаётган иккинчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашди.
Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, саноат ва нефть-газ соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ҳолатини муҳокама қилдилар, шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Музокаралар якунларига кўра, Ҳукумат раҳбарлари ҳамкорликнинг барча устувор йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини маълум қилишди», — дейилади хабарда.
Фото: primeminister.kz