«Бугун биз Давлат раҳбари топшириғига асосан ишлаб чиқилган «Аҳолининг даромадларини ошириш» дастури ҳақида маълумот берамиз. Дастур Қозоғистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган. Ҳужжатда Президент Қосим-Жомарт Кемелулининг янги Қозоғистонни ташкил этиш ғоясига мувофиқ фуқаролар фаровонлигини ошириш, даромад танқислигини бартараф этиш ва иш ўринларини яратиш йўллари ўрин олган», — деди Бош вазир ўринбосари.
Унга кўра, аҳолига мўлжалланган дастурдаги аниқ лойиҳаларга мамлакатда алоҳида ўрин эгаллаган таниқли шахслар раҳбарлик қилмоқда.
– Элдар Жумағазиев жамоат арбоби, қишлоқ аҳолиси даромадини оширишга қаратилган «Қишлоқ - даромад манбаи» лойиҳасига раҳбарлик қилади. Ёшларни иқтисодиёт учун зарур бўлган касб-ҳунарларга кенг жалб этишга қаратилган «Касбим – келажагим» лойиҳасига масъул депутат Саясат Нурбек, депутат. «Ижодий саноат» йўналишини Алмас Жали бошқаради. Эмин Аскеров - ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлайди. Ирза Турсунзода кўп болали оналарни жалб этиш мақсадида Нур-Султан шаҳрида «Бахтли оила» лойиҳасини амалга ошираётган жамоат арбоби. Раҳим Ошақбаев, жамоат арбоби, дастурнинг ахборот таъминотига раҳбарлик қилади», — деди Ерали Туғжанов.
Муаллиф: Марлан Жиембай