Aсқар Маминнинг сўзларига кўра, қозоғистонликларнинг умумий сони 19 миллион 169 минг 550 нафарни ташкил қилади. Аҳолининг 48,71 фоизини эркаклар, 51,29 фоизини аёллар ташкил этади.
Қозоғистон аҳолисининг ўртача ёши - 31,94 ёш. Жами аҳолининг 33,97 фоизини 17 ёшгача бўлган болалар, 19,72 фоизини 14-28 ёшдаги ёшлар ташкил этади. Мамлакатда қозоқларнинг улуши 70,18 фоизга етди.
Aҳолининг 59,05 фоизи ёки 11 миллион 320 минг 410 нафари меҳнатга лаёқатли деб топилди.