«Февраль ойида биз январь ойига нисбатан иқтисодий ўсишни кузатмоқдамиз. Кўпгина асосий кўрсаткичлар яхшиланмоқда. Айни пайтда иқтисодиётнинг реал секторида барқарор ижобий тенденция кузатилмоқда. Иқтисодий ривожланишнинг асосий омиллари: ишлаб чиқариш, қурилиш, шу жумладан уй-жой, қишлоқ хўжалиги. Улар йил бошидан бери барқарор ўсиб бормоқда. Хизмат кўрсатиш соҳаси аста-секин тикланмоқда», - деди Асқар Мамин.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ижобий динамика - озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда; енгил саноат, тикувчилик саноати, чарм маҳсулотлари; кимё саноатида; металлургияда, шу жумладан рангли металларни ишлаб чиқаришда; машинасозликда, шу жумладан автомобилсозликда; фармацевтикада кузатилмоқда.
«2021 йил 4 мартда ОПЕК + Мониторинг қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Қозоғистон учун нефт қазиб олишни кунига 20 минг баррелга етказиш бўйича индивидуал шартлар бўйича келишиб олинди. Ушбу чора-тадбирлар тоғ-кон саноатида ўсиш суръатларини мўтадил сақлашга имкон беради. Кўмир саноати 4,5 фоизга ўсмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ахборот-коммуникация соҳасининг ўсиш суръати юқори. Тоғ-кон ишлари бундан мустасно, асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиши + 13,3% ни ташкил этди», - деди Бош вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай