Йиғилишда Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлигининг электр энергияси ва телекоммуникация бозорларини монополиядан чиқариш бўйича таклифлари кўриб чиқилди.
Телекоммуникация бозорини монополиядан чиқариш чора-тадбирлари доирасида мобил алоқа хизматлари соҳасидаги энг йирик операторлардан бирининг улушини камайтириш таклиф этилди.
Бош вазир мазкур чора-тадбирларнинг иқтисодиётга таъсирини баҳолашни экспертлар даражасида ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.