«Ички бозор қўшимча 150 минг тонна суюлтирилган газ билан таъминланади. Хом ва товар гази нархлари 2024 йил 1 январгача ўтган йилнинг декабр ойидаги даражасида тасдиқланади», — деди бош вазир.
Шунингдек, у тариф сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари доирасида табиий монополиялар фаолиятининг очиқлигини ошириш ва уларнинг инвестиция дастурларини амалга ошириш устидан назоратини таъминлаш бўйича қонунчилик чоралари кўрилишини маълум қилди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай