Тадбир Чўлпон-Ота шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган мажлиси арафасида бўлиб ўтди. Маросим доирасида Ҳукумат раҳбарлари Иттифоқ мамлакатлари почта хизматлари томонидан ЕИК ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан чиқарилган маркалар туширилган конвертларга махсус муҳр ва имзо қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий комиссияси 2012 йил 2 февралда ўз ишини бошлаган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг доимий тартибга солувчи органи ҳисобланади.
Фото: t.me/KZgovernment