Хусусан, Ҳукумат раҳбари томонидан учта корхонага “Энг яхши ишлаб чиқариш корхонаси” номинациясида мукофотлар топширилди.
Ушбу номинацияда “КазАзот” АЖ (Манғистау вилояти), “МедиДез” МЧЖ (Қостанай вилояти), “Med365” компанияси (Алмати) тақдирланди.
Бундан ташқари, Бош вазир томонидан “ПАРЫЗ” танлови доирасида кичик ва ўрта бизнес субъектлари ўртасида “Йилнинг энг яхши ижтимоий лойиҳаси” махсус совринини қўлга киритган Павлодар вилоятининг “Галицкое” корхонаси тақдирланди.
Йирик тадбиркорлик субъектлари тоифасида “Йилнинг энг яхши ижтимоий лойиҳаси” бўйича «Қазмырыш» компанияси “Парыз” танловининг махсус совринини қўлга киритди.