Вазир идора фаолияти, жумладан, диаспора сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
З.Гаджиев миграцияни бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш бўйича мураккаб муаммоларни ҳал этишда Қозоғистон муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
Томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан, амалга оширилаётган «Хорижий диаспоралар билан ҳамкорликда Қозоғистон Республикаси ҳукуматини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар жорий ва режалаштирилган ишлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.