Турнирда А.Жуманов ўзини «Эрон Халки» деб атайдиган яна бир полвон Саджад Гарибий билан учрашди.
Улар бокс қоидаларига кўра икки дақиқадан иборат тўрт раунд форматида жанг ўтказишди.
Жангда «Қозоқ титани» ғалаба қозонди – у биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.
Эслатиб ўтамиз, «Қозоқ титани» оғир нарсаларни кўтариш ва судраб юриш билан машҳур. У шу йилнинг апрел ойида АН-72 самолётини жойдан силжитиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
«Эрон Халки» бодибилдингда оғир нарсаларни кўтариш билан машҳур.
У ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди: унинг бўйи 188 см, вазни эса 177 кг (унинг асосий қисми мушак).