4 сентябрь куни ташкил этилган кеча Michelin юлдузига эга Bayview ресторанида бўлиб ўтди. Худди шу ошхонада Qazaq Gourmet брендининг бош ошпази Артём Канцев ва Европанинг энг машҳур ва юқори мукофотларга сазовор бўлган ошпазларидан бири Мишель Рот иштирок этди.
Мишель Рот нуфузли — Bocuse d’Or танлови совриндори ва Франциядаги энг юқори профессионал маҳорат унвонларидан бири бўлган Meilleur Ouvrier de France соҳибидир.
Артём Канцев кеча учун махсус меню тайёрлади, унда қозоқ ошхонасига хос маҳсулотлар ва анъанавий таомлар замонавий гастрономик ёндашув билан бирлаштирилди.
– Менюда ёввойи ўрик қўшилган дашт оҳуси паштети, бўғирсоқ ва туя гўштидан қовурдоқ, “Қурутнинг тўртта ҳаёти”, шунингдек, Буюк Дашт хушбўй ҳидлари билан уйғунлашган Чимкент қўзиси бор, – дейилади KazakhTourism хабарида.
“Дашт ва тоғлар” кечаси илгари Париж ва Лиссабонда ташкил этилган бир қатор халқаро гастрономик тадбирларнинг давоми бўлди.
Лойиҳанинг мақсади замонавий қозоқ ошхонасини халқаро аудиторияга таништириш ва миллий гастрономия орқали Қозоғистон маданияти ва анъаналарини улуғлашдир.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда умумий овқатланиш корхоналари сони 20 мингга яқинлашди.