“Протокол 2024 йил 8 августда Астана шаҳрида имзоланган. Ушбу ҳужжат транспорт пунктларини икки томонламадан кўп томонламага ўзгартиради. Шунингдек, у иш режимини кундузги вақтдан туну кунга ўзгартиради. Ушбу чора юк ташиш ҳажмини оширишга, йўловчилар учун қулай шароитлар яратишга ва туризмни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Бизнинг фикримизча, бу ўзгаришлар икки мамлакат ўртасидаги транспорт ва транзит муносабатларини янада ривожлантиришга ҳисса қўшади. Протоколни ратификация қилиш бюджет маблағларини сарфлашни талаб қилмайди”, — деди ҚР Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев.
Шуни таъкидлаш керакки, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон активларни қайтариш соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириши ҳақида ёзган эдик.