«Дунёдаги вазиятдан келиб чиқиб, ун экспортини бутунлай тақиқламасак, бўлмайди, деганлар ҳам бор. Баъзилар, Қозоғистон ўзида бор уннинг ҳаммасини сотиб юборган, деган хабарни тарқатишмоқда», — дея савол билан мурожаат қилинди вазирга.
«Айни пайтда Қозоғистонга учун ярим йилга етарли ун бор. Дон ҳам бор. Керак пайтида, уни унга айлантирамиз. Мен оддийгина мисол келтираман. Озиқ-овқат корпорациясининг омборида 800 минг тонна дон бор. Уни унга айлантирсак, Қозоғистонга зарур бўлган 2 ярим йиллик унни олишимиз мумкин», - деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай