20 апрел куни кундузи Қизилўрда вилоятининг жанубида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи вилоят марказида шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кундузи шимоли-ғарбий шамол эсади, кундузи вилоят жанубида тезлиги 15-20 м/сгача етади.
20-22 апрел кунлари Алмати вилоятида шамол шимоли-шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, баъзан унинг тезлиги 17-22 м/сгача етиши мумкин, Алакол кўлларида 25 м/с тезликда эсади.