Қозоғистонликлар 14-17 ноябрь кунлари Грузияда бўлиб ўтган қитъа мусобақасининг 14-гуруҳида 4 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади.
Улар аввал Австрияни 7:0 ҳисобида мағлуб этишди, кейин Грузия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Натижада улар элит босқичига йўлланма олишди.
Қозоғистонлик футболчиларнинг ушбу босқичдаги рақиблари декабрь ойида аниқланади.
Қозоғистоннинг U17 терма жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар: Абай Заманбек, Евгений Кравцов (иккаласи ҳам — ҚФФ академияси), Матвей Ковальчук (“Қайрат”), Байжан Асхат (“Шахтёр”);
Ҳимоячилар: Алихан Абди, Кирилл Плачинда, Георгий Гречка, Ислам Рашидов, Илдар Датхабаев (барчаси — “Қайрат”), Абилай Тоқтасин («Шахтёр»), Данияр Қаси, Михаил Туришчев (иккаласи — ҚФФ академияси), Никита Лисохмар («Тобол»), Бекнур Талғатов (“Тараз”);
Ярим ҳимоячилар: Дарин Ибадилда, Нурали Салимов, Алижан Зару, Алихан Ақилбаев, Тамерлан Сарсимбаев (барчаси — “Қайрат”), Али Садирбаев, Тимур Казанцев (иккаласи — «Шахтёр»), Давид Заречний, Артем Шалигин (иккаласи — ҚФФ академияси), Салим Хасанов («Вильярреал», Испания), Малик Саитов («Рамзан» академиясы, Россия);
Ҳужумчилар: Иброҳим Асан, Нурхад Нуримов, Роман Черноморец (барчаси — “Қайрат”), Ануар Толенди (“Астана”).
UEFAнинг янгиланган саралаш форматига кўра, биринчи босқичда ўз гуруҳларида энг яхши икки ўринни эгаллаган жамоалар иккинчи босқич А лигасига йўл олади. Улар 2027 йил баҳорида Латвияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланмалар учун кураш олиб борадилар. Гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоалар мусобақани В лигасининг иккинчи босқичида давом эттирадилар.
Эслатиб ўтамиз, FIFА футболни ривожлантириш учун 6,35 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда.