Унинг айтишича, Давлат раҳбарининг Қозоғистонни Евроосиёдаги етакчи логистика марказига айлантириш бўйича топшириғини бажариш доирасида терминал инфратузилмасини ривожлантириш ишлари бошланган.
“Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 46 та логистика маркази фаолият юритмоқда. 2030 йилгача яна 21 та марказ қуриш режалаштирилган. Шунингдек, Қозоғистоннинг транзит йўлакларини юк билан таъминлаш мақсадида хорижий мамлакатларда ҳам логистика терминаллари тармоғи кенгайтирилмоқда. Ҳозирда Ляньюньган, Сиань ва Поти шаҳарларида 3 та терминал ишламоқда. Яна 7 та терминал бўйича ишлар олиб борилмоқда. Улар Селятино, Свислочь, Тошкент, Чэнду, Алят, Констанца шаҳарларида ҳамда Венгрияда жойлашади”, — деди транспорт вазири ўринбосари.
Ушбу йўналишдаги ишлар асосан «Қозоғистон темир йўли» компанияси орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, KTZ Express, «Кедентранссервис», ОТЛК, PTC Holding, «Исткомтранс», Atasu Group, «Астық Транс» ва Olzha Logistics каби Қозоғистон логистика операторлари ҳам фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Евроосиёдаги етакчи логистика марказига айланиши кераклиги ҳақида хабар берилган эди.