Қозоғистон табиий ресурсларга бой давлат бўлиб қолмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ишлаб чиқаришнинг жорий ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, асосий фойдали қазилмалар билан таъминланиш муддати қуйидагича:
- Олтин — 30 йил
- Мис — 38 йил
- Қўрғошин — 156 йил
- Темир рудалари — 957 йил
- Кўмир — 350 йил
Худди шундай барқарорлик марганец, титан, молибден ва бошқа стратегик аҳамиятга эга минералларда ҳам кузатилади.
— Демак, фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш ва тизимли геология-қидирув ишларини олиб бориш орқали Қозоғистон нафақат ресурс салоҳиятини сақлаб қолиши, балки жаҳон хомашё бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлаши мумкин. Ресурс базасининг барқарорлиги сармоя жалб этиш, тоғ-кон саноатини ривожлантириш ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий таянчи ҳисобланади, — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада компанияси Қозоғистонда ноёб фойдали қазилма қидириш учун иккинчи лицензияни олгани ҳақида хабар берган эдик.