«Жами 103 компонент бўйича минерал ресурслар инвентаризацияси амалга оширилди. Шундан 7 та компонент углеводородлар, 61 таси қаттиқ фойдали қазилмалар, 32 таси кенг тарқалган фойдали қазилмалар ва 3 таси ер ости сувларидир», - дейди Талғат Сатиев.
Қозоғистон учун қаттиқ фойдали қазилмалар орасида олтин, мис, қўрғошин ва рух компонентларнинг ўрни алоҳида.
«Олтин конларининг асосий заҳиралари Шарқий Қозоғистон вилоятида – 36%, Ақмола вилоятида - 21%, Қарағанди вилоятида - 11% тўпланган. Мис заҳираларининг 82%и мамлакатнинг шарқий ва марказий ҳудудларида жамланган. Қўрғошин-рух конларининг 41 фоизи марказий Қозоғистонда, 33 фоизи Шарқий Қозоғистонда ва 21 фоизи жанубий Қозоғистонда», - деди қўмита раиси.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай