Туркистон станцияси тармоқ полицияси бўлими ходимлари «Қонун ва тартиб» операцияси давомида Туркия Республикасининг 43 ва 46 ёшли икки фуқароси Қозоғистон миграция қонунчилигини бузганлигини аниқлади», - деди ҚР ИИВ Транспорт полицияси бошлиғи Ўнал Бекеев.
Қонунни бузган Туркия фуқаролари Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси билан жазоланди.
«Ҳар бир ҳуқуқбузарга 25 БҲМ миқдорида жами 153 150 тенге ҳажмида жарима солинди», — деди Ўнал Бекеев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай