Қозоғистоннинг кўп қисмида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
ASTANA. Kazinform – 25 август куни Қозоғистоннинг кўп қисмида кучли шамол эсиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Қазгидромет» РДК маълум қилди.
Ақмола вилоятида 25 август куни тун ва тонгда ғарби, шимоли ҳамда шарқида туман кузатилади.
Туркистон вилоятининг шимолида чангли довул бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсадиган шамол вилоятнинг шимоли, ғарби ва тоғли ҳудудларида 15-20 м/с гача кучаяди.
Жетису вилоятида шимол-шарқдан эсадиган шамол вилоятнинг шарқи ва шимолида 15-20 м/с гача кучаяди.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбий, шимолий ва марказий қисмларида кучли ёмғир, дўл, шиддатли шамол кутилмоқда. Ёмғир вақтида чақмоқ чақади. Шамол жануб ва жануби-шарқдан 15-20 м/с гача кучаяди.
Атирау вилоятида душанба куни ғарби ва шимолида чақмоқ, дўл ва шиддатли шамол бўлади. Кундузи вилоятнинг шарқида чангли довул кутилмоқда. Шамол йўналиши кундузи жануб-шарқдан жануб-ғарбийга ўзгариб, 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +31…+36°С гача исийди.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида чақмоқ, тун ва тонгда туман кутилмоқда. Кундузи вилоятнинг ғарби, шимоли ва жанубида шимол-ғарбий шамол 15-20 м/с гача етади.
Абай вилоятида душанба куни тун ва тонгда шимоли ва марказида туман бўлади. Шамол шимол ва шимоли-шарқдан эсиб, кундузи вилоятнинг жануби-ғарби, шарқи ва марказида 15-20 м/с гача кучаяди.
Қизилўрда вилоятининг шарқида чангли довул кутилмоқда. Кундузи вилоят шарқида шамол 15-20 м/с гача кучаяди.
Жамбил вилоятида шамол шимоли-шарқдан эсади. Жануби-ғарби, шимоли-шарқи ва тоғли ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача етади.
Павлодар вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида тун ва тонгда туман бўлиши мумкин.
Қостанай вилоятида душанба куни тун ва тонгда шимоли ва шарқида туман кутилмоқда.
Шимолий Қозоғистон вилоятида тун ва тонгда ғарби, шимоли ва жанубида туман тушади.
Манғистау вилоятида душанба куни кундузи шимол-ғарбида жануб-шарқдан эсадиган шамолнинг шиддати 15-18 м/с гача етади.