"Фақат республиканинг шимолида ва шарқида атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши муносабати билан ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда. Республика бўйлаб жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларда кучли шамол эсиши, туман тушиши, чанг бўрони бўлиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Кечаси шимолий ва марказий ҳудудларда термометр кўрсаткичлари 1-7 даража совуқгача пасаяди, кундузи ҳаво 4-16 даражагача исийди.
Шарқий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 5-13 даражагача тушиши, кундузи 3-11 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати аста-секин ошиши мумкин.