«Қозоғистон ҳудудидан 264 милдан кўпроқ баландликда айланиб ўтаётган Халқаро космик станциядан олинган сурат», - дейилади фотосурат таърифида.
Шуни таъкидлаш керакки, Халқаро космик станция (ХКС) - бу кўп мақсадли космик тадқиқотлар мажмуаси сифатида ишлатиладиган орбитал станция бўлиб, 1998 йилдан бери фойдаланилмоқда. У Россия, АҚШ, Япония, Канада, Белгия, Германия, Дания, Испания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Франция, Швейцария ва Швеция иштирокидаги қўшма халқаро лойиҳадир.