“Бу йил қайта ишлаш саноатида умумий қиймати 1,7 триллион тенге бўлган 200 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Уларнинг натижасида 17 300 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 84 та лойиҳа ишга туширилиб, 5 800 та иш ўрни яратилди”, — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, автоматлаштириш, рақамли лойиҳалаштириш, роботлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик йўналишларидаги мутахассисларга талаб ортиб бормоқда.
Вазир янги ишлаб чиқариш корхоналарини зарур кадрлар билан таъминлаш масаласини нафақат лойиҳани амалга ошириш жараёнида, балки уни режалаштириш босқичиданоқ кўриб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
Аввалроқ Қозоғистоннинг саноат ва қурилиш соҳаларида 75 та янги касб аниқлангани хабар қилинган эди. Уларнинг 47 таси тоғ-кон металлургиясига, 11 таси машинасозликка, 17 таси эса қурилиш соҳасига тааллуқли.