ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг ғарбий, шимолий, жанубий ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларида атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, республиканинг қолган ҳудудларида эса ёмғирсиз очиқ ҳаво сақланиб қолади. Республикада кучли шамол эсади, ғарб ва жанубда – чанг бўрони давом этади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.
Астанада - бироз булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, кундузи 15-20 м/с гача этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-12 даражагача, кундузи 20-22 даражагача илиқ бўлади.
Алматида – бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 0-5 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-12 даражагача, кундузи 23-25 даражагача илиқ бўлади.
Чимкентда – бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 8-13 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 11-13 даражагача, кундузи 27-29 даражагача илиқ бўлади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.