«Жами халқаро захиралар май ойи охирида 94,6 миллиард долларни ташкил этди. Эркин конвертация қилинадиган валютадаги активларнинг кўпайиши ҳисобига Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари йил бошидан 0,4 миллиард долларга ошиб, 1,1 фоизга ёки 35,5 миллиард долларга етди», – деди ҚР Миллий банки раиси.
Унга кўра, йил бошидан буён Миллий жамғарма маблағлари жаҳон индексларининг ўсиши ҳисобига 6,1 фоизга ёки 3,4 миллиард долларга ошиб, 59,1 миллиард долларга етди.
«Йил бошидан буён миллий жамғармадан республика бюджетига 1,9 триллион тенге миқдоридаги трансфертларни йўналтириш учун 2,9 миллиард долларлик хорижий валюта активлари сотилди. Шу давр ичида жамғармага тушган жами маблағ 2,4 триллион тенгени ташкил этди» – деди Ғалимжан Пирматов.