Қозоғистон терма жамоасининг 5-гуруҳдаги рақиблари Словения ва Черногория терма жамоалари бўлади.
Турнир регламентига кўра, 36 та жамоа ҳар бирида уч жамоадан иборат 12 та гуруҳга бўлинган бўлиб, улар ўзаро биттадан ўйинни уйда ва сафарда ўйнайди. 12 та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши тўртта иккинчи ўринни эгаллаган иштирокчилар тўғридан-тўғри Элит-раундга йўл олади. Гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган яна саккизта жамоа плей-офф босқичида иштирок этади.
Асосий тур ўйинлари қуйидаги саналарга белгиланган: 12 – 21 сентябр, 3 – 12 октябр, 6 – 9 ноябр ва 27 феврал – 8 март.