Вазирлик маълумотларига кўра, йил бошидан буён 6 та давлатга жўнатилган товарлар ҳажми ошган.
«Экспорт ҳажми Грузияга – 7 баробар (90,2 млн доллар), Канадага – 6,6 баробар (343,5 млн доллар), Марокашга – 5 баробар (124,1 млн доллар), Жанубий Кореяга – 4 баробар (1,7 млрд доллар), Японияга - 3,3 бараварга (418,9 млн доллар) ва Туркияга 2,1 баробарга (2,1 млрд доллар) кўп, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияга от гўшти экспорт қилувчи маҳаллий корхоналар сони ортгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Алихан Асқар