Циклон ва унга боғлиқ атмосфера босим фронтлари ўтиши сабабли мамлакатнинг кўп қисмида ёмғир ёғиши, чақмоқ, дўл ва кучли шамол кузатилиши мумкин.
Шимолий, шимолий-ғарбий, марказий, жанубий ва жанубий-шарқий ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол кучайиб, кундузи жануб ва жанубий-ғарбий вилоятларда чангли бўрон бўлиши мумкин.
Шимолий ҳудудларда тунги ва эрталабки соатларда туман кузатилади.
Кундузи Алмати вилоятида ҳаво ҳарорати 35 даражагача, Атирау вилояти ҳамда Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва ғарбида 35-36 даражагача, Манғистау вилоятида эса 38 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.