ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, баҳорги сел фаслида йўл қопламасини сақлаб қолиш мақсадида ҳар бир ўққа 8 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи юк ва ўта оғир автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.
Шундай қилиб, 1 мартдан 1 апрелгача Алмати, Атирау, Жамбил, Қарағанди (Жезқазған), Қизилўрда, Манғистау ва Жанубий Қозоғистон вилоятлари йўлларида транспорт ҳаракати чекланди.
Шунингдек, 23 мартдан 1 майга қадар Ақмола, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди (Қарағанди), Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида оғир юк автомобиллари ҳаракати тақиқланади.