«Бугунги кунда олманинг умумий истеъмоли 344,3 минг тоннани, импорт 144 минг тоннани ташкил қилмоқда. 6,6 минг гектар майдонда янги интенсив боғларни барпо этиш орқали ички бозорни тўйинтириш кутилмоқда», - деди Сапархан Омаров Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, янги боғларни барпо этиш асосий боғдорчилик ҳудудларида: Алмати, Жамбил ва Туркистон вилоятлари ва Чимкент шаҳрида тавсия этилади.
«Ҳар йили боғларни экиш ўртача 2 минг гектарни ташкил этади, бу аста-секин тўлиқ мева бериб, олма етишмовчилигини қоплаш ва 2024 йилда ўз-ўзини тўлиқ таъминлашга имкон беради», - деб якунлади вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев