Ақмола, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Ақтўбе, Қарағанди ва Абай вилоятларида совуқ бўлиши кутиляпти. Баъзи ҳудудларда тупроқ юзасида ва ҳаво ҳарорати минус 1–6 даражагача пасайиши мумкин.
Алмати, Жамбил, Туркистон, Шарқий Қозоғистон, Жетису ва Абай вилоятларида кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл ва шамоллар бўлиши кузатилади. Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида ва унинг атрофидаги ҳудудларда 10–12 май кунлари дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда, сув тошиши ва сув босиш ҳолатлари юз бериши мумкин.
Шарқий Қозоғистон вилоятида ҳам 11–13 май кунлари ёмғирлар ва юқори оқимдан сув келиши сабабли дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши ҳам прогноз қилиняпти.
Шимолий Қозоғистон, Жетису, Жамбил, Алмати ва Абай вилоятларида секундига 23-28 метргача кучли шамоллар бўлиши кутилади. Қизилўрда вилоятида чанг бўрони ва кучли шамол бўлиши кутиляпти.
Жетису, Абай, Қизилўрда, Павлодар, Қарағанди, Туркистон ва Улитау вилоятлари каби бир қатор ҳудудларда юқори ва экстремал ёнғин хавфи сақланиб қолади.
Астана, Кўкшетау, Қостанай, Павлодар ва Қарағанди шаҳарларида кечаси совуқ бўлиши ва кучли шамол эсиши кутилади. Алматида эса синоптиклар ёмғир ва момақалдироқ бўлишини, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлишини башорат қиляпти. Аҳолига тоғларда сайр қилишдан сақланиш тавсия этилади.