«Бутун давр мобайнида шарқда, 7 мартда шимоли-ғарбда, шимолда, марказда, 8 мартда жанубда, 8-9 март кунлари республиканинг жануби-шарқида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Фақат 8-9 март кунлари ғарбда, 9 март куни республика марказида ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин. Давр охирида ҳарорат фони республиканинг шимолий, марказий, шарқий ҳудудларида кечаси 7-17 даража совуқгача, жанубий вилоятларда кечаси 5 даража совуқдан 5 даража илиқгача тушади, кундузи 5-12 даража иссиқ бўлади», - деб прогноз қилмоқда синоптиклар.