Қозоғистон Республикаси ҳудудининг катта қисми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлиб, шу муносабат билан момақалдироқ юз берииши кутилмоқда. Фақатгина республиканинг жануби, шимоли-ғарби ва марказида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида кучли шамол эсиши, шимоли-шарқида ва шарқида дўл, Қозоғистоннинг шимоли ва шарқида кечаси ва эрталаб туман тушиши, кундузи жануби-ғарбий қисмида чанг бўрони бўлиши мумкин.
07:12, 30 Июн 2023
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ ва ёмғир ёғади
ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 2023 йил 30 июнда Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар ҳақида огоҳлантиради, дея хабар беради Kazinform.